Асосий контентга ўтиш

260 та грант · 5,1 млрд сўм

Грантлар

Кўпчилик хусусий университетда ўқиш қиммат деб ўйлайди. Аммо бу йил Аниқ ва ижтимоий фанлар университетида 260 нафар талаба грант асосида таҳсил олади — грантларнинг умумий қиймати 5,1 миллиард сўм. Грантлар халқаро ва миллий сертификатлар, олимпиада ва спорт ютуқлари ҳамда ДТМ (БМБА) натижалари асосида берилади.

Грантлар рақамларда

Юқори академик натижалар сизга AIFUда грант асосида талаба бўлиш имкониятини беради. Ҳар бир грант мезонига мос келувчи абитуриент суҳбат асосида танлаб олинади.

Та грант
260Та грант
Млрд сўм — грантларнинг умумий қиймати
5,1Млрд сўм — грантларнинг умумий қиймати
Грант — IELTS 7.0+, SAT 1350+, HSK 4+ ёки республика ғолиблари
100%Грант — IELTS 7.0+, SAT 1350+, HSK 4+ ёки республика ғолиблари
ДТМ (БМБА) бали — барча йўналишларда грант
100+ДТМ (БМБА) бали — барча йўналишларда грант

Қабул 2026–2027

Грант имкониятлари

2026-2027

100% грант — бакалавриат

Қуйидаги натижалардан бири талаб этилади. Грантлар сони чегараланган.

  • IELTS 7.0 ёки ундан юқори — 20 та
  • SAT 1350 ёки ундан юқори — 20 та
  • HSK 4 ёки ундан юқори — 20 та
  • Умумтаълим фанлари бўйича республика босқичи ғолиблари — 10 та
  • Спорт мусобақаларининг республика босқичи совриндорлари — 10 та

2026-2027

50% грант — бакалавриат

Қуйидаги натижалардан камида биттаси талаб этилади. Ҳар бир мезон бўйича 20 тадан грант.

  • Миллий сертификатда А ёки А+ даража
  • IELTS 6.5 ёки ундан юқори
  • SAT 1200 ёки ундан юқори
  • HSK 3 (хитой тили) ёки ундан юқори
  • Умумтаълим фанлари бўйича вилоят олимпиадаси ғолиблари (И–III ўрин)
  • Спорт мусобақаларининг вилоят босқичи совриндорлари (И–III ўрин)
  • Олтин медаль соҳиблари (кумуш медаль учун — 30% грант)
  • AIFU грант имтиҳонида йўналишлар кесимида энг юқори балл тўплаган 40 нафар абитуриент

2026-2027

ДТМ (БМБА) бали орқали грант

Давлат олийгоҳларида ўтиш баллари қабул якунлангач шаклланади. AIFUда эса баллингизга мос грантни ҳозироқ биласиз.

  • 180 баллдан — суҳбат асосида 100% грант
  • 145 баллдан — 50% грант
  • 115 баллдан — 25% грант
  • 100 баллдан — бакалавриатнинг барча йўналишларида университет гранти (миқдори баллингизга қараб)
  • 70 баллдан — қайта имтиҳонсиз қабул

2026-2027

50% грант — магистратура

Қуйидаги натижалардан бири талаб этилади. Ҳар бир мезон бўйича 20 тадан грант.

  • Миллий сертификатда А ёки А+ даража
  • IELTS 7.0 ёки ундан юқори
  • HSK 4 (хитой тили) ёки ундан юқори
  • GMAT 600 ёки ундан юқори
  • Халқаро олимпиада ғолиблари

2026-2027

Давлат грантлари

Ҳар йили бакалавриат талабалари учун давлат грантлари ҳам ажратилади.

Грантга қандай ариза топширилади

  1. 1

    Ҳужжат топширинг

    qabul.aifu.uz орқали: бакалавриат, магистратура, иккинчи мутахассислик ёки ўқишни кўчириш.

  2. 2

    Натижаларингизни юкланг

    Сертификат, олимпиада ёки спорт дипломи, медаль ёки ДТМ (БМБА) натижаси.

  3. 3

    Грант суҳбатига рўйхатдан ўтинг

    Операторларимиз боғланиб, баллингизга мос грантлар билан таништиради.

  4. 4

    Суҳбатдан ўтинг

    Ҳар бир грант мезонига мос келувчи абитуриент суҳбат асосида танлаб олинади.

Грант бўйича саволлар

Грантга қандай ариза топширилади?

qabul.aifu.uz орқали ҳужжат топширинг ва грант суҳбати учун рўйхатдан ўтинг. Ҳар бир грант мезонига мос келувчи абитуриент суҳбат асосида танлаб олинади. Мурожаат учун: +998 78 555 21 21, @аифу_қабул_бот.

ДТМ (БМБА) натижаси билан грант олса бўладими?

Ҳа. 100 баллдан — бакалавриатнинг барча йўналишларида университет гранти (миқдори баллингизга қараб: 115+ балл — 25%, 145+ балл — 50%), 180 баллдан — суҳбат асосида 100% грант. 70 баллдан эса қайта имтиҳонсиз қабул қилинасиз.

Грант ўринлари чекланганми?

Ҳа. Жами 260 та грант ажратилган (умумий қиймати 5,1 миллиард сўм). 100% грантлар сони чегараланган, 50% грантлар эса ҳар бир мезон бўйича 20 тадан берилади. Бундан ташқари, ҳар йили бакалавриат талабалари учун давлат грантлари ҳам ажратилади.

Грантлар

Кўпчилик хусусий университетда ўқиш қиммат деб ўйлайди. Аммо бу йил Аниқ ва ижтимоий фанлар университетида 260 нафар талаба грант асосида таҳсил олади — грантларнинг умумий қиймати 5,1 миллиард сўм. Грантлар халқаро ва миллий сертификатлар, олимпиада ва спорт ютуқлари ҳамда ДТМ (БМБА) натижалари асосида берилади.

Тизимга ўтиш