Асосий контентга ўтиш

Махфийлик сиёсати

Умумий қоидалар

Ушбу Махфийлик сиёсати Аниқ ва ижтимоий фанлар университети (AIFU) aifu.uz сайти орқали олинадиган маълумотларни қандай йиғиши, ишлатиши ва ҳимоя қилишини тушунтиради. Сиёсат Ўзбекистон Республикасининг “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ тузилган.

Қандай маълумотлар йиғилади

  • Браузер ва қурилма ҳақидаги техник маълумотлар (аноним статистика)
  • Сиз ўзингиз юборган алоқа маълумотлари (телефон, эмаил)
  • Ариза, тест ва рўйхатдан ўтиш маълумотлари aifu.uz’да эмас, алоҳида тизимларда (qabul.aifu.uz ва бошқалар) йиғилади

Маълумотлардан фойдаланиш

Маълумотлар фақат мурожаатингизга жавоб бериш, сайт ишини яхшилаш ва қонунда белгиланган мақсадларда ишлатилади. Учинчи шахсларга сотилмайди.

Сақлаш жойи

Шахсга доир маълумотлар Ўзбекистон ҳудудидаги серверларда сақланади.

Ҳуқуқларингиз

Сиз ўз маълумотларингизни кўриш, тузатиш ёки ўчиришни сўрашингиз мумкин: info@aifu.uz.