Асосий контентга ўтиш

Яшил университет

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва барқарор ривожланиш тамойилларига асосланган дастур.

AIFU талабалари университет ҳудудида кўчат экмоқда

Дастур ҳақида

Экологик барқарорлик — университет қадрияти

Аниқ ва ижтимоий фанлар университети атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда барқарор ривожланиш тамойилларига содиқ ҳолда «Яшил университет» ташаббусини изчил амалга ошириб келмоқда. Дастур доирасида университет ҳудудида экологик муҳитни яхшилаш, яшил инфратузилмани ривожлантириш ва табиатга эҳтиёткор муносабатни шакллантиришга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Талаба янги экилган кўчатни суғормоқда

Ташаббуслар

«Яшил университет» хроникаси

  1. 23.10.2023

    Университет ҳудудини кўкаламзорлаштириш

    Арча, павловния, сосна ҳамда бошқа манзарали дарахтлар экилди.

  2. 04.05.2024

    Ёзувчилар билан дарахт экиш

    Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари Абдулла Шер, Абдунаби Бойқўзиев ва Фозил Жабборов ректор Ғолибжон Ботиров ва талабалар билан рамзий дарахт экишди.

  3. 15.03.2025

    «Яшил макон» марафони, Жиззах

    Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Ҳайъат йиғилиши доирасидаги марафонда ректор Ғолибжон Ботиров мевали дарахтлар экди.

  4. InnoWeek

    Green Теч Hackathon — 3-ўрин

    GIZ кўмагидаги «яшил» технологиялар мусобақасида Чирчиқ ўқув биноси Туризм йўналиши талабалари Сабина Бобокулова ва Шероза Сайфиддинова 3-ўринни эгаллаб, 10 000 000 сўмлик мукофотни қўлга киритди.

Фотолавҳалар

  • AIFU ходимлари олий таълим муассасаларининг дарахт экиш акциясида
  • AIFU талабалари университет ҳудудида кўчат экмоқда
  • Талаба янги экилган кўчатни суғормоқда