Асосий контентга ўтиш

Бакалавриатга қабул

Мактаб, академик лицей ва коллеж битирувчилари учун 4 йиллик бакалавр дастурлари.

Аниқ ва ижтимоий фанлар университети (AIFU) бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни ҳар йили 1-июндан 30-сентябргача бўлган оралиқда ҳужжат топширишга таклиф этади.

Ҳужжат топшириш жараёни

Абитуриентлар AIFU расмий веб-сайти(aifu.uz ва qabul.aifu.uz) орқали онлайн тарзда ёки университет биносида шахсан келиб ҳужжат топширишлари мумкин. Қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:

  • Паспорт ёки ID карта нусхаси
  • Тугалланган ўрта ёки ўрта-махсус таълим тўғрисидаги ҳужжат (аттестат ёки диплом)
  • 3×4 ҳажмдаги 4 дона расм
  • Тил сертификати (агар мавжуд бўлса)
  • Илова (баллар кўрсатилган)

Кириш имтиҳонлари

Қабул жараёнида абитуриентлар ўзи танлаган таълим йўналишига мос 2 та мутахассислик фанидан имтиҳон топширади.

1 — Мутахассислик фани учун – 30 та тест саволи, ҳар бири 3.1 балл билан баҳоланади

2 — Мутахассислик фани учун – 30 та тест саволи, ҳар бири 2.1 балл билан баҳоланади

Имтиҳонлар абитуриентлар қулайлиги учун онлайн ва оффлине форматда ўтказилади. Натижалар шаффофлик тамойилига асосланган ҳолда эълон қилинади.

Имтиёзлар тизими

AIFU истеъдодли абитуриентларни қўллаб-қувватлаш мақсадида қуйидаги имтиёзларни таклиф этади:

Иқтидорли ёшлар учун

  • Хорижий тилларни (CEFR C1/C2, IELTS 6.5+, TOEFL 90+) юқори даражада билувчи абитуриентлар имтиҳонсиз ёки алоҳида танлов асосида қабул қилиниши мумкин.
  • Халқаро ва республика миқёсидаги фан олимпиадалари ғолиблари ва совриндорлари учун қўшимча балл ёки имтиҳондан озод қилиш имконияти берилади.

Грант имкониятлари

Бакалавриат учун грант (Фақат кундузги таълимда таҳсил олувчилар учун):

  • 4 йиллик грант 50%лик кундузги йўналишлар учун 40 тадан имтиҳон асосида саралаб олинади (Кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаганлар саралаб олинади)
  • 4 йиллик грант 50%лик кундузги йўналишлар учун IELTS 6.5 ва ундан юқори бўлган 40 та абитуриентга берилади
  • 4 йиллик грант 50%лик кундузги йўналишлар учун Хитой тили HSK 3 даражасига эга ёки юқори бўлган 40 та абитуриентларга берилади
  • 4 йиллик грант 50%лик SAT имтиҳонидан 1200 ёки ундан юқори балл тўплаган 40 та абитуриентга берилади
  • 4 йиллик грант 50%лик Математика, Физика, Инглиз тили фан олимпиада совриндорларига – 40 та

Умумий бакалавр грантлари: 200 та 50%лик грант

AIFU ҳар йили ўзининг ички имкониятлари асосида 200 дан ортиқ таълим грантларини ажратади. Ушбу грантлар абитуриентнинг имтиҳон натижалари ва шахсий эришган натижаларига асосланади.

Бундан ташқари, давлат томонидан ажратиладиган 50 дан ортиқ грант ўринлари ҳам мавжуд бўлиб, танлов асосида энг юқори натижаларни кўрсатган абитуриентларга берилади.

Хулоса қиладиган бўлсак

  • AIFU – бу нафақат олий таълим маскани, балки ҳар бир ёшинг орзуларига қанот берувчи имкониятлар майдонидир.
  • Агар сиз замонавий, сифатли ва халқаро даражадаги таълимни истасангиз — бугуноқ ҳужжат топширинг!

Келажагингиз сари эшик очинг – AIFU сизни кутмоқда!

Савол-жавоб

Қандай қилиб AIFUга онлайн ариза топшираман?

“Онлайн ариза топшириш” тугмасини босинг ва очилган шаклни тўлдиринг. Шахсий маълумотлар, йўналиш ва алоқа маълумотларини киритинг, сўнг тасдиқланг. Аризангиз қабул қилингач, эмаил ёки телефон орқали хабарнома берамиз.

Қайси ҳужжатлар керак бўлади?

Паспорт (ID-карта) нусхаси, аттестат/диплом, 3х4 расм (электрон), алоқа рақами ва эмаил. Мавжуд бўлса — IELTS/CEFR сертификати.

Қабул муддатлари қачон?

Қабул 1-июндан 30-сентябргача давом этади.

Тил талаблари қандай (IELTS/CEFR)?

Дастур тилига қараб талаб бўлиши мумкин. Сертификат йўқ бўлса — ички синовдан ўтиш мумкин.

Кириш имтиҳони борми?

Йўналишга боғлиқ: тест, суҳбат ёки портфель баҳолаш бўлиши мумкин.

Бошқа ОТМлардан ўқишни кўчириш мумкинми?

Ҳа, Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларидан кўчириш мумкин, хорижий ОТМлардан эса қабул қилинмайди. Ариза фақат вазирликнинг transfer.edu.uz платформаси орқали берилади: платформада рўйхатдан ўтмаган аризалар қабул қилинмайди. Кўчириш йилига бир марта — ёзги таътил даврида ўтказилади. Фанлар фарқи транскрипт ва силлабуслар асосида аниқланади.

Аризам ҳолатини қаердан биламан?

Шахсий кабинетда кўрасиз. Эмаил/SMS орқали ҳам хабарнома юборилади.

Ёш бўйича чеклов борми?

Бакалавр учун қатъий ёш чеклови йўқ. Айрим дастурларда алоҳида талаблар бўлиши мумкин.

Грант ўринлари чекланганми?

Ҳа. Жами 260 та грант ажратилган (умумий қиймати 5,1 миллиард сўм). 100% грантлар сони чегараланган, 50% грантлар эса ҳар бир мезон бўйича 20 тадан берилади. Бундан ташқари, ҳар йили бакалавриат талабалари учун давлат грантлари ҳам ажратилади.

ДТМ (БМБА) натижаси билан грант олса бўладими?

Ҳа. 100 баллдан — бакалавриатнинг барча йўналишларида университет гранти (миқдори баллингизга қараб: 115+ балл — 25%, 145+ балл — 50%), 180 баллдан — суҳбат асосида 100% грант. 70 баллдан эса қайта имтиҳонсиз қабул қилинасиз.

Ариза қандай топширилади?

Ариза онлайн — qabul.aifu.uz тизими орқали топширилади. Дастур, таълим тили ва шаклини танланг, ҳужжатларни юкланг ва кириш тестига ёзилинг.

Қандай ҳужжатлар керак?

Паспорт ёки ID-карта, аттестат ёки диплом, 3×4 расм. Тил сертификати бўлса, имтиёз беради.

Ўқишни бошқа университетдан кўчирса бўладими?

Ҳа, Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларидан кўчириш мумкин, хорижий ОТМлардан эса қабул қилинмайди. Ариза фақат вазирликнинг transfer.edu.uz платформаси орқали берилади: платформада рўйхатдан ўтмаган аризалар қабул қилинмайди. Кўчириш йилига бир марта — ёзги таътил даврида ўтказилади. Фанлар фарқи транскрипт ва силлабуслар асосида аниқланади.

Бир нечта дастурга ариза берса бўладими?

Йўқ, фақат битта таълим йўналишига ариза топшириш мумкин.

Грантга қандай ариза топширилади?

qabul.aifu.uz орқали ҳужжат топширинг ва грант суҳбати учун рўйхатдан ўтинг. Ҳар бир грант мезонига мос келувчи абитуриент суҳбат асосида танлаб олинади. Мурожаат учун: +998 78 555 21 21, @аифу_қабул_бот.

Ариза топширишга тайёрмисиз?

Ариза qabul.aifu.uz орқали онлайн топширилади.