Олимпиада / танлов
“Қори Ниёзий издошлари” математика олимпиадаси — ўқитувчилар учун якуний босқич
Мактаб ва академик литсейларнинг математика ўқитувчилари учун анъанавий олимпиада. Мукофот жамғармаси — 20 миллион сўм.

Олимпиада “Академик Қори Ниёзий мероси” илмий-методик маркази, В.И. Романовский номидаги Математика институти ва Аниқ ва ижтимоий фанлар университети ҳамкорлигида ўтказилади.
Онлайн саралашда 56 ва ундан юқори балл тўплаган педагоглар якуний босқичда 5 та ёзма топшириқни ечади, ҳар бири 10 баллик. Саралаш баллари якуний натижага қўшилмайди.
Мукофот жамғармаси — 20 000 000 сўм.
