Асосий контентга ўтиш

Олимпиада / танлов

“Қори Ниёзий издошлари” математика олимпиадаси — OTM талабалари учун

Мукофот жамғармаси — 20 миллион сўм. Онлайн саралаш — 29-ноябр, якуний босқич — 6-декабр, AIFUда.

“Қори Ниёзий издошлари” олимпиадаси: ОТМ талабалари учун рўйхатдан ўтиш давом этмоқда

Олимпиада “Академик Қори Ниёзий мероси” илмий-методик маркази, В.И. Романовский номидаги Математика институти ва Аниқ ва ижтимоий фанлар университети ҳамкорлигида ўтказилади.

1-босқич (саралаш) — 29-ноябр, онлайн тест, olimpiada.aifu.uz платформасида. Тестни 09:00 дан 23:59 гача ишлаш мумкин. Рўйхатдан ўтиш 29-ноябр соат 08:00 да якунланади.

1-босқичда максимал 100 балл тўплаш мумкин. 56 баллдан юқори натижа кўрсатганлар 2-босқичга йўл олади.

2-босқич (якуний) — 6-декабр, соат 09:30, Аниқ ва ижтимоий фанлар университетида офлайн. 5 та ёзма топшириқ, ҳар бири 10 баллик. 1-босқич баллари якуний натижага қўшилмайди.

Röyxatdan ötiş: olimpiada.aifu.uz