Университет ҳаёти
AIFU Филология кафедраси мудири билан танишинг — Темур Дилшодбеков
Навбатдаги танишув — Аниқ ва ижтимоий фанлар университети Филология кафедраси мудири, фалсафа доктори (PhD), дотсент вазифасини бажарувчи Темур Дилшодбек ўғли Дилшодбеков.

Навбатдаги танишув — Аниқ ва ижтимоий фанлар университети Филология кафедраси мудири, фалсафа доктори (PhD), дотсент вазифасини бажарувчи Темур Дилшодбек ўғли Дилшодбеков.
Темур Дилшодбеков 2026-йилдан Филология кафедрасига раҳбарлик қилмоқда. Кафедрада бакалавриатнинг хитой, рус, ўзбек ва инглиз филологияси ҳамда хорижий тил ва адабиёти йўналишлари, магистратуранинг "Лингвистика" (инглиз, рус, хитой, ўзбек ва франсуз тили) мутахассислиги талабалари таҳсил олади.
У Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида "Она тили ва адабиёти" (рус тили ва адабиёти, ўзга тилли гуруҳларда) йўналиши бўйича бакалавр, "Рус тили ва адабиёти" мутахассислиги бўйича магистр даражасини олган. Шунингдек, Алишер Навоий номидаги давлат стипендияси соҳиби.
2024-йил ноябр ойида Ереванда (Арманистон) бўлиб ўтган рус тили ва адабиёти ўқитувчилари форумида у "Рус тилини ўқитишда сунъий интеллект имкониятларидан самарали фойдаланиш" мавзусида мастер-класс ўтказган.
AIFU жамоаси билан танишувни давом эттирамиз.
Тегишли

Талабаларимиз Олмазор тумани ривожи учун таклифларни илгари сурди
Аниқ ва ижтимоий фанлар университетининг бир гуруҳ талабалари "Глобал қашшоқлик муаммолари" фани доирасида Олмазор туманида амалий машғулот ўтказди. Машғулотга дотсент, Олмазор тумани депутати Маъруф Мирзамаҳмудов раҳбарлик қилди.
1 дақиқа ўқиш

Логистика талабалари ULS компанияси ва Чуқурсой божхона постида
Аниқ ва ижтимоий фанлар университети Логистика йўналишининг бир гуруҳ 3-курс талабалари ўқув машғулотлари доирасида устозлари билан ULS логистика компанияси ва Чуқурсой божхона постига борди.
1 дақиқа ўқиш

TDŞUda кўчма дарс ва кафедралар ўртасида ҳамкорлик шартномаси
"Психологик консултация ва психокоррексия" фанидан навбатдаги машғулот Тошкент давлат шарқшунослик университети ҳузуридаги "Ориентал" психологик хизмат кўрсатиш марказида ўтди.
1 дақиқа ўқиш
