Университет ҳаёти
AIFU ICPC 2026 халқаро дастурлаш мусобақасида эътироф этилди
Дунёнинг энг нуфузли талабалараро спорт дастурлаши чемпионати - ICPC Узбекистан 2026 бу йил ҳам мамлакатнинг энг кучли ёш дастурчиларини бир майдонга жамлади. Ушбу йирик беллашувда Аниқ ва ижтимоий фанлар университети…

Дунёнинг энг нуфузли талабалараро спорт дастурлаши чемпионати - ICPC Узбекистан 2026 бу йил ҳам мамлакатнинг энг кучли ёш дастурчиларини бир майдонга жамлади. Ушбу йирик беллашувда Аниқ ва ижтимоий фанлар университети (AIFU) вакиллари ҳам ўз салоҳиятини муносиб намойиш этди.
18-октабр куни 48 та олийгоҳдан 230 та жамоа қатнашган ИCPC Узбекистан Qualification босқичида талабаларимиз — Мухриддин Абдуллаев, Иброҳим Артилбаев ва Бехруз Суюнов (мураббий: Нодирбек Айитбаев) ICPC ижрочи директори William Б. Поучер имзолаган Ҳонорабле Ментион эътироф ёрлиғига сазовор бўлди.
8-ноябр куни Тошкентдаги Счоол 21 ҳудудида энг кучли 79 та жамоа 5 соат давомида беллашган ICPC Узбекистан Регионал Contest босқичида эса мураббийимиз Нодирбек Айитбаев III даражали диплом билан тақдирланди.
Мазкур ютуқ AIFUда замонавий IT муҳити, кучли дастурчи талабалар ва уларни халқаро майдонга етаклай оладиган устозлар мактаби шаклланаётганининг ёрқин далилидир.
Талабаларимиз ва устозимизни самимий табриклаймиз — олдинда янада юксак халқаро марралар кутмоқда!
Фотогалерея
Тегишли

Талабаларимиз Олмазор тумани ривожи учун таклифларни илгари сурди
Аниқ ва ижтимоий фанлар университетининг бир гуруҳ талабалари "Глобал қашшоқлик муаммолари" фани доирасида Олмазор туманида амалий машғулот ўтказди. Машғулотга дотсент, Олмазор тумани депутати Маъруф Мирзамаҳмудов раҳбарлик қилди.
1 дақиқа ўқиш

Логистика талабалари ULS компанияси ва Чуқурсой божхона постида
Аниқ ва ижтимоий фанлар университети Логистика йўналишининг бир гуруҳ 3-курс талабалари ўқув машғулотлари доирасида устозлари билан ULS логистика компанияси ва Чуқурсой божхона постига борди.
1 дақиқа ўқиш

TDŞUda кўчма дарс ва кафедралар ўртасида ҳамкорлик шартномаси
"Психологик консултация ва психокоррексия" фанидан навбатдаги машғулот Тошкент давлат шарқшунослик университети ҳузуридаги "Ориентал" психологик хизмат кўрсатиш марказида ўтди.
1 дақиқа ўқиш



