Университет ҳаёти
AIFU ва ÖzMU ҳузуридаги тармоқ маркази ҳамкорликни бошлади
Аниқ ва ижтимоий фанлар университети ва Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ (минтақавий) маркази ўртасида ҳамкорлик…

Аниқ ва ижтимоий фанлар университети ва Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ (минтақавий) маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Ҳужжатни университетимизнинг ўқув ва илмий ишлар бўйича проректори Проф. Др. Қулмат Шакаров ва марказ директори Проф. Др. Ўктамжон Тилавов имзолади.
Меморандум профессор-ўқитувчиларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда ҳамкорликни кўзда тутади.
Томонлар:
- замонавий ўқитиш усуллари ва ахборот технологиялари бўйича тажриба алмашади;
- мастер-класслар, кўчма машғулотлар ва стажировкалар ўтказади;
- қўшма илмий тадқиқотлар олиб боради, мақола ва дарсликлар билан алмашади;
- конференсия ва семинарларни биргаликда ташкил этади;
- электрон ва масофавий таълим дастурларида ҳамкорлик қилади.
Марказ жамоасига ҳамкорлик учун миннатдорлик билдирамиз.
Фотогалерея
Тегишли

Талабаларимиз Олмазор тумани ривожи учун таклифларни илгари сурди
Аниқ ва ижтимоий фанлар университетининг бир гуруҳ талабалари "Глобал қашшоқлик муаммолари" фани доирасида Олмазор туманида амалий машғулот ўтказди. Машғулотга дотсент, Олмазор тумани депутати Маъруф Мирзамаҳмудов раҳбарлик қилди.
1 дақиқа ўқиш

Логистика талабалари ULS компанияси ва Чуқурсой божхона постида
Аниқ ва ижтимоий фанлар университети Логистика йўналишининг бир гуруҳ 3-курс талабалари ўқув машғулотлари доирасида устозлари билан ULS логистика компанияси ва Чуқурсой божхона постига борди.
1 дақиқа ўқиш

TDŞUda кўчма дарс ва кафедралар ўртасида ҳамкорлик шартномаси
"Психологик консултация ва психокоррексия" фанидан навбатдаги машғулот Тошкент давлат шарқшунослик университети ҳузуридаги "Ориентал" психологик хизмат кўрсатиш марказида ўтди.
1 дақиқа ўқиш

