Асосий контентга ўтиш

Университет ҳаёти

AIFU ва Ташкент Perfect University ҳамкорликни бошлади

Аниқ ва ижтимоий фанлар университети ва Ташкент Perfect University ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида англашув меморандуми имзоланди.

AIFU ва Ташкент Perfect University ҳамкорликни бошлади
AIFU

Аниқ ва ижтимоий фанлар университети ва Ташкент Perfect University ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида англашув меморандуми имзоланди.

Ҳужжатни университетимизнинг ўқув ва илмий ишлар бўйича проректори Проф. Др. Қулмат Шакаров ва TPU ректори Даурен Илесалиев имзолади.

Меморандум таълим, илм-фан ва маданият соҳаларида ҳамкорликни кўзда тутади: қўшма лойиҳалар ва илмий тадқиқотлар, конференсия ва семинарлар, профессор-ўқитувчилар, талабалар ва ходимлар алмашинуви.

Ҳужжатда "Логистика" бакалавриат йўналишига алоҳида ўрин берилган. Бу йўналиш бўйича:

• талабалар кредитларни ўзаро тан олиш асосида бир семестргача ҳамкор университетда ўқиши мумкин;
• 2–4 ҳафталик қишки ва ёзги мактаблар, интенсив курслар ўтказилади;
• устозлар ҳамкор университетда меҳмон ўқитувчи сифатида дарс беради;
• логистика корхоналарида амалиёт ва ўқув-танишув сафарлари ташкил этилади.

Ташкент Perfect University жамоасига ҳамкорлик учун миннатдорлик билдирамиз.

Фотогалерея

  • AIFU ва Ташкент Perfect University ҳамкорликни бошлади
  • AIFU ва Ташкент Perfect University ҳамкорликни бошлади
Улашиш:TelegramFacebookX

Тегишли

Талабаларимиз Олмазор тумани ривожи учун таклифларни илгари сурди
Янгилик | Университет ҳаёти

Талабаларимиз Олмазор тумани ривожи учун таклифларни илгари сурди

Аниқ ва ижтимоий фанлар университетининг бир гуруҳ талабалари "Глобал қашшоқлик муаммолари" фани доирасида Олмазор туманида амалий машғулот ўтказди. Машғулотга дотсент, Олмазор тумани депутати Маъруф Мирзамаҳмудов раҳбарлик қилди.

1 дақиқа ўқиш

Логистика талабалари ULS компанияси ва Чуқурсой божхона постида
Янгилик | Университет ҳаёти

Логистика талабалари ULS компанияси ва Чуқурсой божхона постида

Аниқ ва ижтимоий фанлар университети Логистика йўналишининг бир гуруҳ 3-курс талабалари ўқув машғулотлари доирасида устозлари билан ULS логистика компанияси ва Чуқурсой божхона постига борди.

1 дақиқа ўқиш

TDŞUda кўчма дарс ва кафедралар ўртасида ҳамкорлик шартномаси
Янгилик | Университет ҳаёти

TDŞUda кўчма дарс ва кафедралар ўртасида ҳамкорлик шартномаси

"Психологик консултация ва психокоррексия" фанидан навбатдаги машғулот Тошкент давлат шарқшунослик университети ҳузуридаги "Ориентал" психологик хизмат кўрсатиш марказида ўтди.

1 дақиқа ўқиш