Илм-фан
AIFU ва TIKA ўртасида ҳамкорлик музокаралари ўтказилди
Аниқ ва ижтимоий фанлар университети ректори профессор Ғолибжон Ботиров, университетнинг халқаро бўлим вакиллари Туркиянинг “Халқаро ривожланиш ва ҳамкорлик агентлиги” (TIKA) ташкилоти раҳбари Али Риза Тезжан билан учрашув ўтказилди.

Аниқ ва ижтимоий фанлар университети ректори профессор Ғолибжон Ботиров, университетнинг халқаро бўлим вакиллари Туркиянинг “Халқаро ривожланиш ва ҳамкорлик агентлиги” (TIKA) ташкилоти раҳбари Али Риза Тезжан билан учрашув ўтказилди. Учрашув давомида таълим соҳасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш бўйича муҳим музокаралар олиб борилди.
Учрашувнинг асосий мақсадлари:
Илмий конференциялар ташкил этиш
Туркиядан профессор-ўқитувчиларни AIFUга жалб қилиш
AIFU профессор-ўқитувчиларини Туркия университетларида малака ошириш дастурига юбориш
Турк тили ўқитувчиларини AIFUга таклиф қилиш
AIFU талабаларини Туркия Университетларида таҳсил олишишига кўмаклашиш
TIKA билан ҳамкорликни кенгайтириш ва академик алоқаларни мустаҳкамлаш
TIKA билан ҳамкорлик натижасида икки давлат Олий таълим муассасалари ўртасида илмий-тадқиқот, академик алмашинув ва таълим сифатини ошириш бўйича янги имкониятлар яратилиши кутилмоқда.
Тегишли
«Туркий дунё маданияти ва барқарорлик» халқаро конгрессида иштирок этиш имконияти
Аниқ ва ижтимоий фанлар университети ҳамкорлигида ташкил этилаётган «Туркий дунё маданияти ва барқарорлик» И халқаро конгрессида офлайн иштирок этиш учун 10 та ўрин ажратилган. Илмий мақоласи билан қатнашган талаба ва тадқиқотчилар ўз ишларини…
1 дақиқа ўқиш

«Генератив сунъий интеллект ва этика» мавзусида халқаро ўқув семинари
AIFU va OXUS universitetlari hamkorligida, Balıkesir universiteti Texnologiyalar transferi ofisi (BAÜN TTO) hamda Balıkesir universiteti Uzluksiz ta’lim amaliyoti va tadqiqotlari markazi (BAÜNSEM) tomonidan «Generativ sun’iy intellekt va etika» mavzusida…
1 дақиқа ўқиш

AIFU вакили Женева дипломатик марказида ўтказилган халқаро саммитда иштирок этди
Аниқ ва ижтимоий фанлар университети вакили Зохидов Абдулла Алимович Эуропеан Youth Суммит 2026 доирасида дунёнинг энг нуфузли дипломатик маркази — Женевада ўтказилган халқаро сессиялар ва институционал ташрифларда фаол иштирок этди. Саммит дастури…
1 дақиқа ўқиш
