Илм-фан
AIFU вакиллари халқаро конгрессда: илмий маъруза ва ҳамкорлик
Аниқ ва ижтимоий фанлар университети ва Туркиянинг Баликесир университети ҳамкорлигида ўтказилаётган “Тюрк Дюняси Кюлтюр ве Сюрдюрюлебилирлик” халқаро конгрессида университетимиз профессори, психология фанлари доктори…

Аниқ ва ижтимоий фанлар университети ва Туркиянинг Баликесир университети ҳамкорлигида ўтказилаётган “Тюрк Дюняси Кюлтюр ве Сюрдюрюлебилирлик” халқаро конгрессида университетимиз профессори, психология фанлари доктори Жабборов Ҳазрат Хусенович ва 2-курс магистранти Хислатжон Аталиков Абиджон ўғли илмий маъруза билан иштирок этмоқда.
Маъруза мавзуси — оила ва миллий қадриятлар тизимида маргинал жараёнларнинг олдини олишда Шарққа хос тарбия усулларининг ижтимоий-психологик методлари.
Конгресс доирасида профессор Жабборов туркиялик ҳамкасби — психология фанлари доктори, профессор Аҳмет Ясинга ўз муаллифлигидаги тўртта китобни тақдим этди.
Учрашув натижасида профессор Аҳмет Ясин AIFU магистрантлари учун онлайн маърузалар ўтказишга келишиб олди. Яъни магистрантларимиз Туркияга бормасдан туриб, туркиялик профессорнинг маърузаларини тинглай олади.
Фотогалерея
Тегишли

AIFU устози Анвар Бўроновнинг ижтимоий-таҳлилий мақолалари Oyina.uz порталида
Нега тўйларимиз тобора дабдабали бўлиб бормоқда? Бугун олим бўлиш нимани англатади? Аниқ ва ижтимоий фанлар университети Алтаистика ва туркология маркази раҳбари, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Анвар…
1 дақиқа ўқиш

Ўзбек ва ноғай халқларининг 49 та уруғи бир хил эканини билармидингиз?
Аниқ ва ижтимоий фанлар университети (AIFU) қошидаги Олтойшунослик ва туркология маркази раҳбари, филология фанлари бойича фалсафа доктори (PhD) Анвар Бўронов ҳамда ToşDO‘TAU дотсенти, тарих фанлари бойича фалсафа доктори…
1 дақиқа ўқиш

“Устоз”: академик Азимбой Саъдуллаев ҳақида ҳужжатли филм
"Бирорта ўқувчим теорема исбот қилса, ўша куни мен учун байрам" Бу сўзлар академик Азимбой Саъдуллаевга тегишли Айни дақиқаларда Аниқ ва ижтимоий фанлар университетида унинг номидаги Халқаро математика олимпиадаси — SIMO…
1 дақиқа ўқиш




