Тадбирлар
AIFUда Халқаро психологлар куни нишонланди
20-ноябр куни Аниқ ва ижтимоий фанлар университетида Ижтимоий фанлар кафедраси ташаббуси билан Халқаро психологлар кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

20-ноябр куни Аниқ ва ижтимоий фанлар университетида Ижтимоий фанлар кафедраси ташаббуси билан Халқаро психологлар кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.
Байрам университет эшигиданоқ бошланди: меҳмонлар ва талабаларни психологик ўйинлар ва интерактив машғулотлар кутиб олди. Профессор-ўқитувчилар эса психологиянинг инсон ҳаётидаги ўрни ҳақида фикр алмашди.
Байрам доирасида "Шахснинг психологик ресурслари ва уларни ривожлантириш йўллари" мавзусида илмий-амалий семинар ҳам ўтказилди. Унда Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети профессори, психология фанлари доктори (DSc) Феруза Акмаловна Акрамова маъруза қилди.
Тадбир якунида университет ҳаётида фаол бўлган профессор-ўқитувчилар ва талабалар тақдирланди.
Барча психологларни касб байрами билан табриклаймиз!
Фотогалерея
Тегишли

SIMO 2026: 72 нафар талаба медал билан тақдирланди
15-ноябр куни Аниқ ва ижтимоий фанлар университетида Академик Азимбой Саъдуллаев номидаги Халқаро математика олимпиадаси (SIMO 2026) якунланди. Икки кунлик финал босқичидан сўнг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди ва 72 нафар…
1 дақиқа ўқиш

“Қори Ниёзий издошлари” олимпиадаси ғолиблари аниқланди
8-ноябр куни Аниқ ва ижтимоий фанлар университетида анъанавий "Қори Ниёзий издошлари" олимпиадасининг якуний босқичи бўлиб ўтди.
1 дақиқа ўқиш

Сенатор Жамила Бобаназарова AIFUда
"Ёшлар куни" доирасида Олий Мажлис Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси аъзоси Жамила Бобаназарова университетимиз талабалари билан учрашди.
1 дақиқа ўқиш









