Асосий контентга ўтиш

Халқаро ҳамкорлик

Ҳамкорлигимиз инклюзив таълим соҳасига кенгаймоқда

14-ноябр куни Аниқ ва ижтимоий фанлар университети Хитойнинг Нанкин махсус таълим педагогика университети билан стратегик ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Ҳамкорлик доирасида университетимиз махсус таълимга…

Ҳамкорлигимиз инклюзив таълим соҳасига кенгаймоқда
AIFU

14-ноябр куни Аниқ ва ижтимоий фанлар университети Хитойнинг Нанкин махсус таълим педагогика университети билан стратегик ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Ҳамкорлик доирасида университетимиз махсус таълимга ихтисослашган бу олийгоҳ вакилларининг Тошкент шаҳридаги 1-сонли ихтисослаштирилган махсус техникумга ташрифини ташкил этди.

Ташрифда университетимиз ректори Ғолибжон Ботиров, халқаро алоқалар бўйича проректор Азиза Ғаниева ва Хитой бўйича масъул ходим Дилдора Рўзиева ҳам қатнашди.

Меҳмонлар Ўзбекистонда махсус таълим қандай ташкил этилгани, ўқувчилар учун яратилган шароитлар ва инклюзив таълимни ривожлантириш ишлари билан танишди. Техникум раҳбарияти билан тажриба алмашиш, мутахассислар малакасини ошириш, қўшма лойиҳалар ва педагоглар алмашинуви масалалари муҳокама қилинди.

Университетимиз халқаро ҳамкорларини фақат ўз талабалари билан эмас, Ўзбекистондаги бошқа таълим муассасалари билан ҳам боғлашга интилади. Махсус таълим бўйича Хитой тажрибаси юртимиз педагоглари учун ҳам фойдали бўлади.

Фотогалерея

  • Ҳамкорлигимиз инклюзив таълим соҳасига кенгаймоқда
  • Ҳамкорлигимиз инклюзив таълим соҳасига кенгаймоқда
  • Ҳамкорлигимиз инклюзив таълим соҳасига кенгаймоқда
  • Ҳамкорлигимиз инклюзив таълим соҳасига кенгаймоқда
Улашиш:TelegramFacebookX

Тегишли

Аниқ ва ижтимоий фанлар университетининг 6 та жамоаси халқаро лойиҳалар ярмаркаси финалида
Янгилик | Халқаро ҳамкорлик

Аниқ ва ижтимоий фанлар университетининг 6 та жамоаси халқаро лойиҳалар ярмаркаси финалида

Баликесир университети (Туркия) TÜBİTAK 1503 дастури доирасида ўтказаётган III Инновацион ғоялар лойиҳалар ярмаркасига 102 та лойиҳа топширилди.

1 дақиқа ўқиш

Ректор бошчилигидаги AIFU жамоаси Хитойда малака оширмоқда
Янгилик | Халқаро ҳамкорлик

Ректор бошчилигидаги AIFU жамоаси Хитойда малака оширмоқда

Аниқ ва ижтимоий фанлар университети ректори Ғолибжон Исроилович Ботиров бошчилигидаги жамоа Хитойнинг Чунсин шаҳрида Чонгқинг Technology and Бусинесс Институте (CTBI) ташкил этган халқаро малака ошириш дастурида қатнашмоқда.

1 дақиқа ўқиш

AIFU ва Сичуан архитектура технологиялари университети ҳамкорликни бошлади
Янгилик | Халқаро ҳамкорлик

AIFU ва Сичуан архитектура технологиялари университети ҳамкорликни бошлади

Аниқ ва ижтимоий фанлар университети Хитойнинг Сичуан архитектура технологиялари университети (Сичуан University of Architectural Technology) билан ўзаро англашув меморандумини имзолади.

1 дақиқа ўқиш