Асосий контентга ўтиш

Университет ҳаёти

Психолог бўлиш учун одамлар орасида бўлиш керак

Аниқ ва ижтимоий фанлар университети психология йўналишининг 4-курс талабалари 12-октябрдан буён битирув малакавий амалиётини ўтамоқда.

Психолог бўлиш учун одамлар орасида бўлиш керак
AIFU

Аниқ ва ижтимоий фанлар университети психология йўналишининг 4-курс талабалари 12-октябрдан буён битирув малакавий амалиётини ўтамоқда.

Амалиёт Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Тошкент шаҳар бошқармасининг Олмазор, Чилонзор, Шайхонтоҳур ва Юнусобод туманларидаги бўлинмаларида ўтмоқда.

Ҳар бир бўлинмада талабаларга масъул психолог бириктирилган. Талабалар мутахассислар ишини кузатади, психологик хизмат қандай ташкил этилишини ичидан кўради ва касбий тажриба орттиради. Аудиторияда ўрганилган назария шу ерда касбга айланади.

Устозлар ҳам жараёндан четда эмас. Амалиёт раҳбарлари, Ижтимоий фанлар кафедраси дотсент в.б. Дилноза Рахманова ва дотсент в.б. Лаура Абдуқодирова бўлинмаларга бориб, амалиёт қандай кетаётганини жойида кўриб чиқди ва масъул психологлар билан суҳбатлашди.

Амалиёт давом этмоқда. Ҳамкорлик учун Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги жамоасига миннатдорчилик билдирамиз.

Видеони Телеграм каналимизда томоша қилинг

Улашиш:TelegramFacebookX

Тегишли

Талабаларимиз Олмазор тумани ривожи учун таклифларни илгари сурди
Янгилик | Университет ҳаёти

Талабаларимиз Олмазор тумани ривожи учун таклифларни илгари сурди

Аниқ ва ижтимоий фанлар университетининг бир гуруҳ талабалари "Глобал қашшоқлик муаммолари" фани доирасида Олмазор туманида амалий машғулот ўтказди. Машғулотга дотсент, Олмазор тумани депутати Маъруф Мирзамаҳмудов раҳбарлик қилди.

1 дақиқа ўқиш

Логистика талабалари ULS компанияси ва Чуқурсой божхона постида
Янгилик | Университет ҳаёти

Логистика талабалари ULS компанияси ва Чуқурсой божхона постида

Аниқ ва ижтимоий фанлар университети Логистика йўналишининг бир гуруҳ 3-курс талабалари ўқув машғулотлари доирасида устозлари билан ULS логистика компанияси ва Чуқурсой божхона постига борди.

1 дақиқа ўқиш

TDŞUda кўчма дарс ва кафедралар ўртасида ҳамкорлик шартномаси
Янгилик | Университет ҳаёти

TDŞUda кўчма дарс ва кафедралар ўртасида ҳамкорлик шартномаси

"Психологик консултация ва психокоррексия" фанидан навбатдаги машғулот Тошкент давлат шарқшунослик университети ҳузуридаги "Ориентал" психологик хизмат кўрсатиш марказида ўтди.

1 дақиқа ўқиш