Университет ҳаёти
Талабаларнинг яшаш шароитлари ўрганилмоқда
Аниқ ва ижтимоий фанлар университети психологи Б.Атаджанова ҳамда гуруҳ кураторлари Ҳ.Жалилова ва С.Боқиева томонидан талабаларнинг яшаш шароитлари ва хавфсизлигини ўрганиш мақсадида навбатдаги ўрганиш ишлари олиб…

Аниқ ва ижтимоий фанлар университети психологи Б.Атаджанова ҳамда гуруҳ кураторлари Ҳ.Жалилова ва С.Боқиева томонидан талабаларнинг яшаш шароитлари ва хавфсизлигини ўрганиш мақсадида навбатдаги ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганишлар давомида Авитсенна тиббиёт техникуми ётоқхонасида истиқомат қилаётган талаба қизлар ҳамда ижара хонадонларида яшовчи талабаларнинг турар жойлари кўздан кечирилди.
Жараёнда талабаларнинг яшаш шароитлари, санитария-гигиена талаблари ва хавфсизлик ҳолатига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, куз-қиш мавсумида электр ва газ жиҳозларидан хавфсиз фойдаланиш, ёнғин ва ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш юзасидан профилактик суҳбатлар ўтказилди.
Талабаларнинг хавфсизлиги, саломатлиги ва муносиб яшаш шароитларини таъминлаш университет жамоасининг доимий эътиборида.
Фотогалерея
Тегишли

Талабаларимиз Олмазор тумани ривожи учун таклифларни илгари сурди
Аниқ ва ижтимоий фанлар университетининг бир гуруҳ талабалари "Глобал қашшоқлик муаммолари" фани доирасида Олмазор туманида амалий машғулот ўтказди. Машғулотга дотсент, Олмазор тумани депутати Маъруф Мирзамаҳмудов раҳбарлик қилди.
1 дақиқа ўқиш

Логистика талабалари ULS компанияси ва Чуқурсой божхона постида
Аниқ ва ижтимоий фанлар университети Логистика йўналишининг бир гуруҳ 3-курс талабалари ўқув машғулотлари доирасида устозлари билан ULS логистика компанияси ва Чуқурсой божхона постига борди.
1 дақиқа ўқиш

TDŞUda кўчма дарс ва кафедралар ўртасида ҳамкорлик шартномаси
"Психологик консултация ва психокоррексия" фанидан навбатдаги машғулот Тошкент давлат шарқшунослик университети ҳузуридаги "Ориентал" психологик хизмат кўрсатиш марказида ўтди.
1 дақиқа ўқиш








