Қабул ва грантлар
Туризм ва меҳмондўстлик йўналишида 60 нафар талабадан 45 нафари грант соҳиби
Аниқ ва ижтимоий фанлар университети бу йил Туризм ва меҳмондўстлик йўналишига 60 та ўрин ажратди. Ўринлар чеклангани учун йўналишга энг кучли абитуриентлар саралаб олинди.

Аниқ ва ижтимоий фанлар университети бу йил Туризм ва меҳмондўстлик йўналишига 60 та ўрин ажратди. Ўринлар чеклангани учун йўналишга энг кучли абитуриентлар саралаб олинди.
Натижаси ҳам шунга яраша бўлди: 25 нафар талаба университет грантини, яна 20 нафари давлат грантини қўлга киритди. Курсдаги ҳар тўрт талабадан уч нафари грант асосида ўқийди.
Бу рақамлар талабаларимиз қанчалик салоҳиятли эканини ва университетда кучли талабалар муҳити шаклланганини кўрсатади.
Университет ректори Ғолибжон Исроилович Ботиров Хитойга жўнаб кетишдан олдин ана шу талабалар билан учрашиб, уларни натижалари билан табриклади. Учрашувда талабалар ректорга ўз стартап лойиҳалари ва ғояларини тақдим этди.
AIFUнинг мақсади ҳам айнан шу: талабаларни билимли мутахассис билан бирга ўз ғоясини ҳаётга татбиқ эта оладиган раҳбар ва тадбиркор қилиб тайёрлаш.
Тегишли

AIFU давлат грантлари бўйича 2-ўринда: 77 нафар талаба грант соҳиби бўлди
Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги хорижий ва нодавлат олийгоҳлар талабалари учун ўтказилган давлат гранти танлови натижаларини эълон қилди. Натижаларга кўра Аниқ ва ижтимоий фанлар университетининг 77 нафар талабаси…
1 дақиқа ўқиш

🎨 Асрлар қадрлаган санъат — энди дипломли касб. Интерьер дизайнига қабул бошланди!
Аниқ ва ижтимоий фанлар университети 🔖 Самарқанддаги Регистон нақшлари ҳам, дунёдаги энг замонавий меҳмонхона ва офислар ҳам битта нарса билан бирлашади — уларнинг ички кўринишини кимдир ўйлаб, чизиб, яратган. Ўша одам — интерьер дизайнер.…
1 дақиқа ўқиш

🎓 Жамоангиз билан магистратурада ўқинг — ҳар бирингизга имтиёз!
Магистратура — карьерангизни кейинги босқичга олиб чиқадиган энг қисқа йўл. Бу қадамни иш жамоангиз билан бирга ташласангиз, ўқиш ҳар бирингиз учун арзонлашади. 🎒 AIFUда жамоавий имтиёз ишлайди: бир ташкилотдан қанча кўп ходим бирга…
1 дақиқа ўқиш
