Асосий контентга ўтиш

Университет ҳаёти

Хушхабар: Университетимиз талабаси номдор давлат стипендияси соҳибаси бўлди!

Аниқ ва ижтимоий фанлар университетининг иқтидорли талабалари юксак чўққиларни забт этишда давом этмоқда! 2025/2026-ўқув йили учун олий таълим ташкилотлари бакалавриат босқичининг Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номдор давлат стипендиялари…

Хушхабар: Университетимиз талабаси номдор давлат стипендияси соҳибаси бўлди!
AIFU

Аниқ ва ижтимоий фанлар университетининг иқтидорли талабалари юксак чўққиларни забт этишда давом этмоқда!

2025/2026-ўқув йили учун олий таълим ташкилотлари бакалавриат босқичининг Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номдор давлат стипендиялари танлови ғолиблари эълон қилинди.

Қувонарли томони шундаки, университетимизнинг Хорижий тил ва адабиёти: инглиз тили йўналиши 3-курс талабаси Озодова Нозимахон Аброр қизи “Ислом Каримов” номли давлат стипендияси соҳибасига айланди!

Нозимахонни ушбу юксак эътироф, меҳнат ва интилишларининг муносиб меваси билан университет раҳбарияти, устозлар ва талабалар номидан самимий муборакбод этамиз.

☎️ Ахборот маркази: +99878-555-21-21

Улашиш:TelegramFacebookX

Тегишли

AIFU магистранти бўлинг — Хитойга бепул саёҳат қилинг ва халқаро малака оширинг!
Янгилик | Университет ҳаёти

AIFU магистранти бўлинг — Хитойга бепул саёҳат қилинг ва халқаро малака оширинг!

Сиз магистратурада ўқиб, Хитойга бепул бориш, дунёга машҳур масканларни кўриш ва бир вақтнинг ўзида халқаро малака ошириш дастурида иштирок этишни хоҳлайсизми? 🎒 Аниқ ва ижтимоий фанлар университети магистратурасининг Лингвистика (хитой тили)…

1 дақиқа ўқиш

Келажак қураётган авлодга — Ёшлар куни муборак!
Янгилик | Университет ҳаёти

Келажак қураётган авлодга — Ёшлар куни муборак!

🎉 30-июнь — Ёшлар куни муборак! Келажакни орзу қиладиган эмас, уни бугундан бунёд этадиган авлод — бу ёшлардир. 💙 Ҳар бир ғоя — имконият, Ҳар бир қадам — муваффақият, Ҳар бир орзу — янги марралар сари йўл! Бугун илм олаётган, изланаётган,…

1 дақиқа ўқиш

🎓 Тарих мутахассислиги магистрантлари диссертация ҳимоясини муваффақиятли якунлади
Янгилик | Университет ҳаёти

🎓 Тарих мутахассислиги магистрантлари диссертация ҳимоясини муваффақиятли якунлади

16-июнь куни Аниқ ва ижтимоий фанлар университетининг 70220301 – Тарих мутахассислиги бўйича магистрантлари диссертация ҳимоясини топширди. Ҳимоя Ўзбекистон тарихи давлат музейида, AIFU ва музей ҳамкорлигида ўтказилди. Магистрантлар ўз…

1 дақиқа ўқиш