Халқаро ҳамкорлик
AIFUда 16 мамлакат вакилларини бирлаштирган ICTS 2026 халқаро конференцияси ўтказилди
26-сентябрь куни Аниқ ва ижтимоий фанлар университетида Оғзаки ва ёзма таржимашунослик бўйича 7-халқаро конференция — ICTS 2026 бўлиб ўтди. Аниқ ва ижтимоий фанлар университети ҳамда Силк Роад Глобал Институте ҳамкорлигида ташкил этилган анжуманда…

26-сентябрь куни Аниқ ва ижтимоий фанлар университетида Оғзаки ва ёзма таржимашунослик бўйича 7-халқаро конференция — ICTS 2026 бўлиб ўтди.
Аниқ ва ижтимоий фанлар университети ҳамда Силк Роад Глобал Институте ҳамкорлигида ташкил этилган анжуманда 16 мамлакатдан 150 нафар делегат иштирок этди.
Бу йилги конференция “Интерпретинг Change: Language, Technology, анд Ҳуман Connection” мавзусида ўтказилиб, унда таржима ва таржимонликда сунъий интеллект, замонавий технологиялар, маданиятлараро мулоқот, профессионал амалиёт ва инсон омилига оид долзарб масалалар муҳокама қилинди.
↪️ Очилиш маросимида Аниқ ва ижтимоий фанлар университети ректори профессор Ғолибжон Ботиров, БМТнинг Ўзбекистондаги резидент координатори Сабине Мачл, ICTS конференциялари раиси Др Азамат Акбаров, Webster University ин Ташкент ижрочи директори Др Расул Ракҳмонов ҳамда Узбекистан Теачерс оф Энглиш Association раҳбари Миржалол Мирсобитов иштирок этди.
↪️ Конференциянинг бош пленар маърузаларини University College Лондон Таржимашунослик маркази директори профессор Federico М. Federici ҳамда Барселона автоном университети профессори Пилар Sánchez-Gijón тақдим этди. ICTS тарихида илк бор бир конференцияда икки нафар бош пленар маърузачи иштирок этди.
↪️ Дастур 2 та пленар, 13 та кейноте маъруза ва 25 та параллел илмий сессияни қамраб олди. Тақдим этилган илмий ишлар аноним тақриз жараёнидан ўтказилди. Конференция ўзбек, озарбайжон, рус, турк ва инглиз тилларида олиб борилди.
↪️ Анжуманда Ўзбекистон ва хорижий олий таълим ҳамда илмий муассасалари вакиллари таржимашунослик, тил технологиялари, сунъий интеллект, таълим ва маданиятлараро коммуникацияга оид тадқиқотларини тақдим этди.
ICTS 2026 халқаро илмий тажриба алмашиш, замонавий таржимашунослик тенденцияларини муҳокама қилиш ҳамда олимлар ва мутахассислар ўртасидаги профессионал алоқаларни кенгайтириш учун муҳим академик майдон бўлди.
ICTS конференциялари серияси 2015-йилда Сараевода бошланган. Аниқ ва ижтимоий фанлар университети эса мазкур халқаро анжуманга учинчи йил кетма-кет мезбонлик қилмоқда.
Тадбир 30-сентябрь — Халқаро таржимонлар кунига бағишланди.
Телеграм | Инстаграм | YouTube | Facebook | LinkedIn | Веб-сайт
Фотогалерея
Тегишли

AIFU ва Хиъан International University ўртасида янги таълим дастурлари муҳокама қилинди
Аниқ ва ижтимоий фанлар университетида Хиъан International University (XAIU) вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Музокараларда икки университет ўртасида 2+2 ва 1+2+1 форматидаги қўшма таълим дастурларини йўлга қўйиш, талабалар алмашинувини…
1 дақиқа ўқиш

Университат Autònoma де Barcelona (UAB) профессори Пилар Sánchez-Gijón ICTS 2026 бош маърузачиси
AI таржима қилаётган даврда мутахассис нимаси билан устун бўлади? Университат Autònoma де Barcelona (UAB) профессори Пилар Sánchez-Gijón — ICTS 2026 (7th International Conference он Translation Студиэс) бош маърузачиси! У 2001-йилдан бери таржима…
1 дақиқа ўқиш

University College Лондон профессори Federico М. Federici AIFUга ташриф буюради
University College Лондон профессори Federico М. Federici AIFUга келмоқда! UCL Таржимашунослик маркази директори, фавқулодда вазиятларда таржима ва халқаро мулоқот бўйича мутахассис. Янги Зеландия Қизил Хочи билан кўнгилли таржимонларни тайёрлаш…
1 дақиқа ўқиш




