Тадбирлар
Аниқ ва ижтимоий фанлар университети талабалари “Талаба-югур” кўнгиллилар югуриш спорт мусобақасида фаол иштирок этмоқда
Аниқ ва ижтимоий фанлар университети талабалари жисмоний фаолликни тарғиб қилиш, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва спорт орқали ижтимоий фаолликни кучайтириш мақсадида ташкил этилган “Талаба-югур” кўнгиллилар югуриш спорт мусобақасида…

Аниқ ва ижтимоий фанлар университети талабалари жисмоний фаолликни тарғиб қилиш, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва спорт орқали ижтимоий фаолликни кучайтириш мақсадида ташкил этилган “Талаба-югур” кўнгиллилар югуриш спорт мусобақасида фаол иштирок этмоқда.
Мазкур спорт тадбири ёшлар орасида югуриш спорт турини оммалаштириш, иродавий сифатларни ривожлантириш, соғлом рақобат муҳитини яратиш ва дўстона жамоавий муҳитни шакллантиришни мақсад қилган.Мусобақага тайёргарлик кўриш доирасида университетимиз жамоаси Тохиржон Ахмаджонов бошчилигида Тошкент шаҳридаги «Янги Ўзбекистон боғи»га ташриф буюриб, югуриш бўйича махсус машғулотларни бошлаб юборди. Машғулотлар давомида иштирокчилар жисмоний чиниқиш, нафас олиш техникаси, тезлик ва чидамлиликни ошириш каби кўникмалар устида ишламоқда.
Мусобақанинг расмий бошланишидан аввал олиб борилаётган ушбу тайёргарлик жараёни талабаларда спортга бўлган қизиқишни янада ошириб, уларни жамоа бўлиб ҳаракат қилиш, ўз олдига мақсад қўйиш ва уни уддалашга интилиш каби ижобий сифатларни шакллантирмоқда.
Аниқ ва Ижтимоий фанлар университети жамоаси мусобақага юқори кайфиятда, жисмонан ва руҳан тайёр ҳолда иштирок этишга интилмоқда. Бундай спорт тадбирлари ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, соғлиғини мустаҳкамлаш ва уларни ижтимоий жиҳатдан фаоллаштиришда муҳим аҳамият касб этади.
Тегишли

AIFU Питч Дай 3.0 — стартапингизга $100 000 гача инвестиция жалб қилинг!
Стартап ғоянгиз бор, лекин уни инвесторлар олдида тақдим этиш ва ривожлантириш учун имконият излаяпсизми? Унда AIFU Питч Дай 3.0 айнан сиз учун! Республика миқёсидаги стартап танловида 16–40 ёшдаги дастурчилар, дизайнерлар ва стартап…
1 дақиқа ўқиш

AIFUда имо-ишора тили бўйича мастер-класс ўтказилди
Аниқ ва ижтимоий фанлар университетида профессионал имо-ишора тили таржимони ва эксперт Эъзоза Аҳмедова иштирокида мастер-класс ташкил этилди. Учрашув давомида иштирокчилар имо-ишора тилининг асослари, самарали мулоқот усуллари, профессионал…
1 дақиқа ўқиш

Психология конференцияси материаллари тўплами эълон қилинди
📥 ⬇ KONFERENSIYA ТЎПЛАМИНИ YUKLAB OLISH UCHUN SHU YERGA BOSING 🧠 «Ахборотлашган жамиятда психологик тадқиқотлар: замонавий таҳдидлар ва ривожланиш имкониятлари» мавзусидаги республика илмий-амалий конференцияси материаллари тўплами тайёр бўлди.…
1 дақиқа ўқиш
