Қабул ва грантлар
Бакалавриат қабул жараёнлари ҳақида маълумотлар!
Аниқ ва ижтимоий фанлар университети (AIFU) бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни ҳар йили 1-июндан 30-сентябргача бўлган оралиқда ҳужжат топширишга таклиф этади. 🗂️ Ҳужжат топшириш жараёни Абитуриентлар AIFU расмий…

Аниқ ва ижтимоий фанлар университети (AIFU) бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни ҳар йили 1-июндан 30-сентябргача бўлган оралиқда ҳужжат топширишга таклиф этади.
🗂️ Ҳужжат топшириш жараёни
Абитуриентлар AIFU расмий веб-сайти(aifu.uz ва qabul.aifu.uz) орқали онлайн тарзда ёки университет биносида шахсан келиб ҳужжат топширишлари мумкин. Қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:
Паспорт ёки ID карта нусхаси
Тугалланган ўрта ёки ўрта-махсус таълим тўғрисидаги ҳужжат (аттестат ёки диплом)
3×4 ҳажмдаги 4 дона расм
Тил сертификати (агар мавжуд бўлса)
Илова (баллар кўрсатилган)
📝 Кириш имтиҳонлари
Қабул жараёнида абитуриентлар ўзи танлаган таълим йўналишига мос 2 та мутахассислик фанидан имтиҳон топширади.
1 — Мутахассислик фани учун – 30 та тест саволи, ҳар бири 3.1 балл билан баҳоланади
2 — Мутахассислик фани учун – 30 та тест саволи, ҳар бири 2.1 балл билан баҳоланади
Имтиҳонлар абитуриентлар қулайлиги учун онлайн ва оффлине форматда ўтказилади. Натижалар шаффофлик тамойилига асосланган ҳолда эълон қилинади.
Тегишли

🎨 Асрлар қадрлаган санъат — энди дипломли касб. Интерьер дизайнига қабул бошланди!
Аниқ ва ижтимоий фанлар университети 🔖 Самарқанддаги Регистон нақшлари ҳам, дунёдаги энг замонавий меҳмонхона ва офислар ҳам битта нарса билан бирлашади — уларнинг ички кўринишини кимдир ўйлаб, чизиб, яратган. Ўша одам — интерьер дизайнер.…
1 дақиқа ўқиш

🎓 Жамоангиз билан магистратурада ўқинг — ҳар бирингизга имтиёз!
Магистратура — карьерангизни кейинги босқичга олиб чиқадиган энг қисқа йўл. Бу қадамни иш жамоангиз билан бирга ташласангиз, ўқиш ҳар бирингиз учун арзонлашади. 🎒 AIFUда жамоавий имтиёз ишлайди: бир ташкилотдан қанча кўп ходим бирга…
1 дақиқа ўқиш

🔴 Ёшлар дафтарига киритилган талабаларнинг 18 750 000 сўмгача бўлган контракт пуллари тўлаб берилади
Вазирлар Маҳкамасининг 312-сонли (7.06.2022) қарори 35-банди ва мазкур низомнинг 8-иловасига кўра, қуйидаги тоифалар: — Темир дафтарга киритилган оила фарзанди — Аёллар дафтарига киритилган аёллар фарзанди — Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ATга…
1 дақиқа ўқиш
