Асосий контентга ўтиш

Халқаро ҳамкорлик

ХИТОЙДА “STUDY IN UZBEKISTAN” ТАЪЛИМ КЎРГАЗМАСИ: AIFU ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИКЛАРНИ КЕНГАЙТИРМОҚДА

Аниқ ва ижтимоий фанлар университети ректори, профессор Ғолибжон Ботиров айни кунларда Хитой Халқ Республикасининг Сиан шаҳрида бўлиб ўтаётган “Study ин Узбекистан” халқаро таълим кўргазмасида ҳамда “Учинчи Хитой–Ўзбекистон ҳудудлараро ҳамкорлик”…

ХИТОЙДА “STUDY IN UZBEKISTAN” ТАЪЛИМ КЎРГАЗМАСИ: AIFU ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИКЛАРНИ КЕНГАЙТИРМОҚДА
AIFU

Аниқ ва ижтимоий фанлар университети ректори, профессор Ғолибжон Ботиров айни кунларда Хитой Халқ Республикасининг Сиан шаҳрида бўлиб ўтаётган “Study ин Узбекистан” халқаро таълим кўргазмасида ҳамда “Учинчи Хитой–Ўзбекистон ҳудудлараро ҳамкорлик” форумида фаол иштирок этмоқда.

Мазкур халқаро тадбир Ўзбекистон олий таълим муассасаларининг халқаро майдондаги нуфузини ошириш, хорижий талабаларни жалб этиш, қўшма таълим дастурларини йўлга қўйиш ҳамда илмий-академик алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган.

Тадбир давомида Аниқ ва ижтимоий фанлар университетининг:
— замонавий таълим йўналишлари,
— халқаро стандартларга мос ўқув дастурлари,
— илмий-тадқиқот фаолияти,
— хорижий ҳамкорлик лойиҳалари,
— талабалар учун яратилган имкониятлари халқаро иштирокчиларга кенг тарғиб қилинмоқда.

Форум ва кўргазма доирасида профессор Ғолибжон Ботиров бир қатор нуфузли Хитой олий таълим муассасалари вакиллари билан учрашувлар ўтказиб, академик алмашинув, қўшма дастурлар, илмий ҳамкорлик ва талабалар мобиллигини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Шунингдек, университет делегацияси томонидан AIFU фаолияти ҳақида тақдимотлар ўтказилиб, университетнинг халқаро ҳамкорлик салоҳияти намойиш этилди. Хитойлик ҳамкорлар билан ўзаро манфаатли алоқаларни кенгайтириш юзасидан истиқболли келишувларга эришилди.

AIFU халқаро майдондаги фаол иштироки орқали Ўзбекистон олий таълим тизимининг очиқлиги, рақобатбардошлиги ва глобал интеграциядаги ўрнини янада мустаҳкамлашга ҳисса қўшмоқда.

Фотогалерея

  • ХИТОЙДА “STUDY IN UZBEKISTAN” ТАЪЛИМ КЎРГАЗМАСИ: AIFU ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИКЛАРНИ КЕНГАЙТИРМОҚДА

Улашиш:TelegramFacebookX

Тегишли

AIFU ва Хиъан International University ўртасида янги таълим дастурлари муҳокама қилинди
Янгилик | Халқаро ҳамкорлик

AIFU ва Хиъан International University ўртасида янги таълим дастурлари муҳокама қилинди

Аниқ ва ижтимоий фанлар университетида Хиъан International University (XAIU) вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Музокараларда икки университет ўртасида 2+2 ва 1+2+1 форматидаги қўшма таълим дастурларини йўлга қўйиш, талабалар алмашинувини…

1 дақиқа ўқиш

AIFUда 16 мамлакат вакилларини бирлаштирган ICTS 2026 халқаро конференцияси ўтказилди
Янгилик | Халқаро ҳамкорлик

AIFUда 16 мамлакат вакилларини бирлаштирган ICTS 2026 халқаро конференцияси ўтказилди

26-сентябрь куни Аниқ ва ижтимоий фанлар университетида Оғзаки ва ёзма таржимашунослик бўйича 7-халқаро конференция — ICTS 2026 бўлиб ўтди. Аниқ ва ижтимоий фанлар университети ҳамда Силк Роад Глобал Институте ҳамкорлигида ташкил этилган анжуманда…

1 дақиқа ўқиш

Университат Autònoma де Barcelona (UAB) профессори Пилар Sánchez-Gijón ICTS 2026 бош маърузачиси
Янгилик | Халқаро ҳамкорлик

Университат Autònoma де Barcelona (UAB) профессори Пилар Sánchez-Gijón ICTS 2026 бош маърузачиси

AI таржима қилаётган даврда мутахассис нимаси билан устун бўлади? Университат Autònoma де Barcelona (UAB) профессори Пилар Sánchez-Gijón — ICTS 2026 (7th International Conference он Translation Студиэс) бош маърузачиси! У 2001-йилдан бери таржима…

1 дақиқа ўқиш