Халқаро ҳамкорлик
AIFU ва Düzce университети: ҳамкорликнинг илк қадами
3-ноябр куни Аниқ ва ижтимоий фанлар университети ва Туркиянинг Düzce университети вакиллари учрашди. Учрашувда университетимиздан ўқув ва илмий ишлар бўйича проректор Қулмат Шакаров ҳамда халқаро алоқалар бўйича проректор…

3-ноябр куни Аниқ ва ижтимоий фанлар университети ва Туркиянинг Düzce университети вакиллари учрашди. Учрашувда университетимиздан ўқув ва илмий ишлар бўйича проректор Қулмат Шакаров ҳамда халқаро алоқалар бўйича проректор Азиза Ғаниева қатнашди.
Томонлар талабаларнинг ҳамкор университетда 1–2 семестр ўқишини ва профессор-ўқитувчиларнинг дарс бериш ҳамда малака ошириш учун ташрифларини муҳокама қилди. Конференсияларни, жумладан Туркий дунёда маданият ва барқарорлик конгрессини биргаликда ўтказиш ҳам кун тартибида бўлди.
Алоҳида эътибор Эрасмус+ KA171 дастурига қаратилди. Европа Иттифоқининг бу дастури талабаларга ҳамкор университетда ўқиш, устозларга эса дарс бериш ва малака ошириш имконини беради, иштирокчилар молиявий қўллаб-қувватланади. Томонлар AIFUнинг Düzce университети билан бирга шу дастурда қатнашиш имкониятини кўриб чиқди.
Кейинги босқичда икки университет ректорлари учрашиб, ўзаро англашув меморандумини имзолаши режалаштирилган.
Фотогалерея
Тегишли

Аниқ ва ижтимоий фанлар университетининг 6 та жамоаси халқаро лойиҳалар ярмаркаси финалида
Баликесир университети (Туркия) TÜBİTAK 1503 дастури доирасида ўтказаётган III Инновацион ғоялар лойиҳалар ярмаркасига 102 та лойиҳа топширилди.
1 дақиқа ўқиш

Ректор бошчилигидаги AIFU жамоаси Хитойда малака оширмоқда
Аниқ ва ижтимоий фанлар университети ректори Ғолибжон Исроилович Ботиров бошчилигидаги жамоа Хитойнинг Чунсин шаҳрида Чонгқинг Technology and Бусинесс Институте (CTBI) ташкил этган халқаро малака ошириш дастурида қатнашмоқда.
1 дақиқа ўқиш

Ҳамкорлигимиз инклюзив таълим соҳасига кенгаймоқда
14-ноябр куни Аниқ ва ижтимоий фанлар университети Хитойнинг Нанкин махсус таълим педагогика университети билан стратегик ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Ҳамкорлик доирасида университетимиз махсус таълимга…
1 дақиқа ўқиш





