Тадбирлар
Аниқ ва ижтимоий фанлар университетида “ЎрганАИлик” курси очилди
26-октабр куни университетимизда сунъий интеллект ёрдамида контент яратишга ихтисослашган “ЎрганАИлик” курсининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

26-октабр куни университетимизда сунъий интеллект ёрдамида контент яратишга ихтисослашган “ЎрганАИлик” курсининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Курс Рақамли Санъат Ижодий Бирлашмаси ва университетимиз ҳамкорлигида ташкил этилди.
Маросимда Маданият вазирининг маслаҳатчиси, Рақамли Санъат Ижодий Бирлашмаси ижодий раҳбари, таниқли клипмейкер Рауф Набиев ва университетимизнинг ўқув ва илмий ишлар бўйича проректори Қулмат Шакаров иштирок этиб, ёш ижодкорларни табриклади.
Биринчи гуруҳга мингга яқин номзод орасидан грант асосида 40 нафар ёш саралаб олинди. Улар сунъий интеллект ёрдамида контент яратиш билан бирга режиссура, камера билан ишлаш ва тасвирга мос овоз танлашни ўрганади.
Устозлар:
Фаррух Сулейманов — менежмент бўйича DSc тадқиқотчиси, университет дотсенти. 2022-йилдан буён OpenAI, MiniMax ва Ҳаилуо AI платформаларида AI ёрдамида видео яратади.
Шохрух Расулов — продюсер, ссенарийнавис, рассом ва бир қатор таниқли филмлар режиссёри.
Маҳорат дарсларини британиялик кинорежиссёр ва ссенарист Athena Мандис, AI соунд бўйича таниқли бастакор Элдор Қаюмов ва Рауф Набиев ўтади.
Дарслар 3-ноябрдан бошланади: университетда офлайн, қўшимча видеодарслар онлайн.
AI платформаларидаги пуллик кредитлар Бирлашма ҳисобидан берилади.
Энг яхши битирувчилар учун хорижда ўқиш ва ишга жойлашиш имкониятлари кўзда тутилган.
Кейинги гуруҳларга қабул 25-ноябрдан бошланади.
Фотогалерея
Тегишли

AIFUда Халқаро психологлар куни нишонланди
20-ноябр куни Аниқ ва ижтимоий фанлар университетида Ижтимоий фанлар кафедраси ташаббуси билан Халқаро психологлар кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.
1 дақиқа ўқиш

SIMO 2026: 72 нафар талаба медал билан тақдирланди
15-ноябр куни Аниқ ва ижтимоий фанлар университетида Академик Азимбой Саъдуллаев номидаги Халқаро математика олимпиадаси (SIMO 2026) якунланди. Икки кунлик финал босқичидан сўнг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди ва 72 нафар…
1 дақиқа ўқиш

“Қори Ниёзий издошлари” олимпиадаси ғолиблари аниқланди
8-ноябр куни Аниқ ва ижтимоий фанлар университетида анъанавий "Қори Ниёзий издошлари" олимпиадасининг якуний босқичи бўлиб ўтди.
1 дақиқа ўқиш









